Pravali

Махфийлик сиёсати

Охирги янгиланиш: 2026-йил 15-ноябр

Ушбу ҳужжат Pravali мобил иловаси (iOS ва Android) ва pravali.uz сайтига тегишли. У қандай маълумот тўпланишини, нима учун кераклигини ва уни қандай ўчиришни тушунтиради.

Қисқача: илова реклама кўрсатмайди, маълумотларингизни ҳеч кимга сотмайди ва учинчи томон таҳлил (analytics) тизимларидан фойдаланмайди. Тўпланадиган маълумот фақат ҳисобингиз ва ўқув натижаларингизни сақлаш учун керак.

1. Қандай маълумот тўпланади

МаълумотНима учунМажбурийми
Э-почта манзилиҲисобга кириш (бир марталик код юборилади)Ҳа, агар э-почта билан кирсангиз
Исм, фамилияПрофилни кўрсатиш. Google, Apple ёки Telegram орқали кирсангиз шу хизматдан келадиЙўқ
Профил расмиПрофилда кўрсатиш. Расм серверда 512×512 ўлчамга келтирилиб сақланади, EXIF (жойлашув ва ҳ.к.) олиб ташланадиЙўқ
Жинс, туғилган йил, ҳудуд, автомактаб ҳолатиСтатистика ва тавсияларни мослаштиришЙўқ
Тест натижалари, хатолар, сақланган саволларПрогрессни сақлаш ва қурилмалар орасида синхронлашҲа
Ранг кўриш тести натижасиФақат сизга кўрсатиш учун; тиббий хулоса эмасЙўқ
Premium хариди: дўкон транзакция рақами, маҳсулот, санаХаридни тасдиқлаш ва тиклаш. Карта маълумотлари бизга келмайди — тўловни Apple ёки Google қабул қиладиФақат Premium сотиб олсангиз
AI мураббийга ёзган саволларингизЖавоб олиш учун AI провайдерига юборилади (пастда 4-бўлим). Серверда сақланмайдиФақат AI мураббийдан фойдалансангиз

Илова жойлашувни, контактларни ва микрофонни сўрамайди. Камера ва расмлар галереясига фақат сиз профил расмини қўйишни танлаганингизда, ўша битта расм учун рухсат сўралади. Бошқа файлларни ўқимайди.

2. Apple, Google ва Telegram орқали кириш

Sign in with Apple, Google ёки Telegram билан кирсангиз, биз ўша хизматдан фақат идентификатор, э-почта (агар берилса) ва исмни оламиз. Паролингизни ҳеч қачон кўрмаймиз. Apple «э-почтани яшириш» функциясидан фойдалансангиз, биз фақат Apple берган тахаллус манзилни кўрамиз.

3. Маълумот қаерда сақланади

Саволлар базаси ва сизнинг жавобларингиз телефоннинг ўзида сақланади — шунинг учун илова интернетсиз ишлайди. Ҳисоб ва прогресс Германиядаги серверда (Hetzner) сақланади ва фақат HTTPS орқали узатилади.

4. Ким кўра олади

Ҳеч ким. Маълумотларингиз сотилмайди, ижарага берилмайди ва реклама тармоқларига узатилмайди. Улар фақат қуйидаги ҳолларда учинчи томонга ошкор бўлиши мумкин:

5. Қанча вақт сақланади

Ҳисобингиз фаол бўлган даврда. Ҳисобни ўчирсангиз, барча маълумот — профил, натижалар, хатолар, сақланган саволлар — дарҳол ва бутунлай ўчирилади. Захира нусхалардан 30 кун ичида чиқиб кетади. Premium хариди ёзуви (транзакция рақами, сана) бухгалтерия ва харидни тиклаш учун шахсингизга боғланмаган ҳолда сақланиб қолади.

6. Ҳисобни ўчириш

Иловада: Созламалар → Профил → Ҳисобни ўчириш. Тасдиқлаш сўралади, кейин ҳисоб ва унга боғлиқ ҳамма нарса ўчирилади. Бу амални қайтариб бўлмайди.

Иловага кира олмасангиз, [email protected] га ёзинг — 7 кун ичида ўчирамиз.

7. Сизнинг ҳуқуқларингиз

8. Болалар

Илова ҳайдовчилик гувоҳномасига тайёрланаётган фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Биз билиб туриб 13 ёшгача бўлган болалардан маълумот тўпламаймиз.

9. Ўзгаришлар

Сиёсат ўзгарса, ушбу саҳифадаги сана янгиланади. Муҳим ўзгаришлар ҳақида илова ичида хабар берамиз.

10. Алоқа

Саволлар бўлса: [email protected] ёки Telegram: @pravaliuz